Халқаро транспорт компанияси Rental Wagons ўз бизнесини фаол ривожлантириб, ходимлар сонини ошираётганини эълон қилади. Биз профессионал жамоамизга қўшилишга тайёр бўлган тажрибали ва масъулиятли юк вагонларини таъмирлаш бўйича мутахассисни қидиряпмиз.
Талаблар:
Таъмирлаш ёки ишлаб чиқариш соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси.
Рус тилини мукаммал билиш.
Олий маълумот.
Фаоллик, коммуникациявий кўникмалар ва самарали ечимлар таклиф қилиш қобилияти.
MS Office каби стандарт дастурларда ишлаш кўникмаси.
Жамоада ишлаш қобилияти.
Темир йўл транспортида иш тажрибаси афзаллик ҳисобланади.
Вазифалар:
Юк вагонлари паркига сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
Режали ва жорий таъмирлаш ишларини назорат қилиш, бажарилган ишлар сифатини текшириш.
Янги таъмирлаш пунктларини ва эҳтиёт қисмлар етказиб берувчиларни излаш.
Таъмирлаш харажатларини таҳлил қилиш ва маълумотларни шерикларга тақдим этиш.
Корпоратив дастурлар ва ҳужжатлар билан ишлаш.
Ҳодимлар ва вагон эгаларига техник маслаҳатлар бериш.
Раҳбарият учун ҳисоботлар тайёрлаш.
Биз таклиф қиламиз:
Бонуслар билан тўлдириладиган рақобатбардош маош.
Мослашувчан гибрид иш жадвали.
Карьера ривожланиши ва молиявий мақсадларга эришиш имкониятлари.
Дўстона жамоа ва эътиборли раҳбарият.
Шахсий ноутбук ва телефон билан жиҳозланган замонавий офис.
Хорижий шериклар билан хизмат сафари.
Малака ошириш ва профессионал ривожланиш.
Корпоратив тадбирларда иштирок этиш.
Махфийлик кафолати.
Агар сиз бизнинг дўстона жамоамиз аъзоси бўлишни истасангиз, ўз резюмеңизни darius@rentalwagons.com электрон манзилига юборинг!
Фикр қўшиш