Бизнинг юк вагонлар парки | Rental Wagons
Бизнинг юк вагонлари паркимиз турли хил вагонлар ва полувагонларни ўзига қамраб олади. Уларнинг исталганини бизнинг онлайн-платформа орқали техник рейсга буюртма қилишингиз мумкин. Агар сизга Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Грузия, Озарбайжон, Монголия, Литва, Латвия ёки Эстония бўйлаб юк ташиш керак бўлса, техник рейс учун вагонларни таъминлаш хизматимиздан фойдаланинг. Вагонларнинг батафсил тавсифларини каталогдаги вагон расмига босиб кўришингиз мумкин. Минимал буюртма — 1 вагон. Шартнома тузиш учун фақат компаниянинг ташкилотчилик ҳужжатлари талаб этилади. Ҳа̀р қандай ҳисоб-қисоб учун менежерларимизга мурожаат қилинг:
Telegram WhatsApp E-mail Онлайн-буюртма
Ёпиқ вагонлар

11-280 | 11-280-01

11-7038

11-1807-01

11-2135-01
Полувагонлар

Полувагон 12-9745

Полувагон 12-132
Rental Wagons компанияси - логистика оператори бўлиб, 138 м³ дан 161 м³ гача бўлган томли вагонлар ва 78 м³ дан 88 м³ гача бўлган ярим вагонлар паркларини бошқаради. Компания ҳар ойда 18 000 тоннанинг устидан турли юкларни ташийди - шакар ва туздан тортиб маиший техникагача. Биз Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Балтика давлатлари ва шунингдек Россия ва Беларус орқали транзит юк ташиш учун техник рейсларга подвижной составни тақдим этамиз.
Вагонларни қандай буюртма қилиш мумкин?
Онлайн буюртма бериш
- Онлайн платформада рўйхатдан ўтинг.
- E-mail орқали рўйхатдан ўтганингиз тасдиғини кутиб туринг.
- Транспорт турини, жўнатиш станциясини, манзилини ва саналарни танланг, буюртмани саватга қўшинг.
- «Таклиф олиш» тугмасини босиб, аризани расмийлаштиринг.
- Олдинган таклифни маъқуллаб, шартномани имзоланг.
- Белгиланган станцияда транспортни юклаш учун қабул қилинг.
Менеджер орқали буюртма бериш
- Сайт, WhatsApp ёки Telegram орқали ариза қолдиринг.
- Биз юк тури ва маршрутига мос транспортни танлаб берамиз.
- Шартномани тез ва масофадан туриб расмийлаштирамиз.
- Белгиланган станцияга транспортни юклаш учун юбориб берамиз.
- Шахсий кабинетда юк ҳаракатини онлайн кузатишингиз мумкин.
- Юк тушириш ва рейсни якунлаш.
Аризангизни ҳозир қолдиринг!
Техник рейс асосида вагонлар қийматини тезкор ҳисоблаб бериш учун бизга сўров юборинг!
Юк вагонлари бўйича FAQ
Юк кўтариш қобилияти нимага таъсир қилади?
Юк кўтариш қобилияти транспорт воситасининг бир рейсда қанча юк таший олишини белгилайди. Юк кўтариш қобилияти қанчалик юқори бўлса, шунча кўп маҳсулотни бир сафарда ташиш мумкин. Бу эса ҳар бир маҳсулот бирлигига тўғри келадиган транспорт харажатларини камайтиради. Натожада ташишнинг иқтисодий самарадорлиги, етказиб бериш муддатлари, рейслар сони ҳамда юк вагонининг техник хизмат кўрсатиш частотаси аниқланади.
Вагон узунлиги нимага таъсир қилади?
Юк вагонининг узунлиги темир йўл ташувларининг бир нечта муҳим жиҳатларига таъсир қилади: юк сиг‘ими ва ҳажмига, таркибнинг маневрлилиги ҳамда ҳаракатчанлигига, инфратузилма билан мослигига, шунингдек, юк вагонининг ўқ юкламасининг тақсимланишига.